Қашқадарёда экспортчи тадбиркорлар сони ортиб бормоқда

27 Февраль 2019
Страницу просматривали: 142

Экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Қашқадарё филиали томонидан ўз маҳсулот ва хизматларини чет элга сотмоқчи бўлган тадбиркорларга яқиндан кўмак бермоқда. Куни кеча тадбиркорлик субъектлари томонидан 80,6 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилишга яқиндан кўмак берилди. 
Хусусан, Қарши туманидаги "Ab Murtoz bobo","Orzudanda Ziyoda" фермер хўжаликлари томонидан 25,8 минг АҚШ долларига тенг карам,  "Fayz kasbi agro" фермер хўжалиги томонидан 22,4 минг АҚШ долларлик узум, Ғузор туманидаги "Lavr farm" МЧЖ томонидан 9,5 минг АҚШ долларлик кўкат, Қамаши туманидаги "Umar  Jahongir" хусусий корхонаси томонидан 12 минг АҚШ долларлик ҳамда "Imron ibn Bahodir" МЧЖ томонидан 10.9 минг АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинишига эришилди.
 Мазкур корхоналарга экспорт билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштиришда ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Распечатать
Instagram Лента