Жамғарма қашқадарёлик тадбиркорларнинг яқин кўмакчисига айланмоқда

30 Январь 2019
Страницу просматривали: 223

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Қашқадарё филиали томонидан бу борада ўз маҳсулот ва хизматларини чет элга сотмоқчи бўлган тадбиркорларга яқиндан кўмак бермоқда.
Куни кеча Жамғарма кўмаги билан Яккабоғ туманидаги "Шарофат Она Қахрамон Қизи" Агрофирмаси томонидан 5,8 минг долларлик 20 тонна карам, Муборак туманидаги "Gold sulfur" МЧЖ томонидан 4,2 минг долларлик 541 тонна олтингугурт, Шаҳрисабз туманидаги "Eko parranda" МЧЖ томонидан 18.8 минг долларлик парранда маҳсулотлари, Қамаши туманидаги "Murodali  farm tekstil" МЧЖ томонидан 35,2 минг долларлик тўқимачилик ва Нишон туманидаги "Nishon ko'zgu" фермер хўжалиги томонидан 11.9 минг долларлик 16.1 тонна хурмо экспортига эришилди.

Распечатать
Instagram Лента