Тадбиркорларимиз Жамғарма кўмагида халқаро кўргазмада иштирок этишди 

18 Февраль 2019
Страницу просматривали: 531

Жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қадоқлаш, ташиш ҳамда уларни экспорт ва импорт қилиш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган  “Fruit logistica-2019” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган мазкур нуфузли тадбирда Ўзмиллийбанк ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан  Ўзбекистоннинг маҳаллий тадбиркорларнинг иштироки ташкиллаштирилди.

 Жамғарма томонидан кўргазмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи “Агролиния Самарқанд” МЧЖ, “Samarqand Garden Plast“ МЧЖ ҚК, “Agro Invest TNA” МЧЖ, “Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ , “Комил” ФХ  ҳамда “Agro Farovon Zamin” МЧЖ корхоналарининг иштироки таъминланди. 

Айтиш ўринлики, Жамғарма томонидан маҳаллий тадбиркорларимизни мазкур ярмаркада иштирок этишларини ташкиллаштиришдан асосий мақсад мамлакатимизда озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, қайта ишлашдаги янгиликларни оммалаштириш, соҳа вакилларини тармоқдаги илғор технологиялар билан яқиндан таништириш ҳамда  экспорт имкониятларини намойиш этишдир. 

   — Чиндан ҳам, мазкур кўргазманинг биз, ишлаб чиқарувчилар учун фойдали томонлари жуда кўп, — дейди “Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ вакили Исроилжон Неъматов. — Нега деганда, бу ерда, аввало, дунё озиқ-овқат саноатидаги ўзгаришлардан, қўлланилаётган илғор ишланмалардан хабардор бўламиз. Қолаверса, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни сотиш учун харидорлар, ишончли шериклар топишда ҳам унинг аҳамияти юқори. Бизга бундай шароитни яратиб берган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўзимни миннатдорлигимни билдираман.

Шунингдек, Жамғарма томонидан кўргазмада иштирок этган  хорижий корхоналар вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашувлари ташкиллаштирилди. Ушбу музокаралар натижасида маҳаллий экспортер корхоналар ва Польша республикасининг “Jotagris” ва “VEGRO” корхоналари, Молдовиянинг “Orlando” ҳамда Голландиянинг “TGS Business & Development Initiatives” корхоналари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш бўйича жами 3,6 млн долларлик экспорт келишувларига эришилди. 

Кўргазма давомида Испаниянинг “Rabita agrotextil”, “Diego Martinez”, Япониянинг “Silky” ва Голландиянинг “Geerlofs” ҳамда Англиянинг “Вekuplast” компаниялари билан Фарғона вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналарни олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Распечатать
Instagram Лента