“Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ маҳсулотлари экспорт қилинмоқда

27 Февраль 2019
Страницу просматривали: 480

Мева ва сабзавотларни қайта ишлаб улардан табиий шарбат олишга ихтисослашган “Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ кунига 500 литргача табиий шарбат ишлаб чиқариш қувватига эга. Ушбу корхоналар ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни тўлақонли амалга оширишида Экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Сирдарё филиали томонидан кўрсатилаётган хизматлар хам муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Хусусан, Жамғарма томонидан жорий йилда халқаро стандартлардаги сифат менежмент тизимини жорий этишда амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Шу мақсадда, Жамғарма филиали “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий филиали билан биргаликда ушбу корхоналар томонидан қайта ишланаётган махсулотларга ҳалқаро стандартлардаги ISO 9001, ISO 22000 сертификатларини жорий этиш орқали улар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро даражадаги нуфузини тобора ортишига, ушбу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши ва экспорт географиясини кенгайишида ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.

Распечатать
Instagram Лента